#Эр_учун
КУЛГИЛИ ҲИКОЯ
Бир куни янги куёв бола бир кишининг уйига келиб: Амаки келинингиз менга итоат қилмаяпти, мени бўйин сундиришга ҳаракат қиляпти нима қилай, депди.
У киши шижоат билан: Эй бола! Уйда эркак бошқарувчи бўлиши керак, юганни ушлатиб қўйма куёв бола, эркак бўлиб келдингми, эркак бўлиб кет, сен нима десанг хотининг ҳўп бўлади дейиши керак дея -ЭЙ ХОТИН!- Деб бақирди, аёли лаббай, деди. У яна бақириб: ТЕЗДА СУВНИ ИСИТ чунки совуқ сувда кир ювмайман, деган экан.
Ушбу кулгили ҳикоядан ибрат: Баъзи эркаклар уйларида қуён бўлади, аммо бошқаларга шер бўлишни ўргатади. Шундай шер суратидаги қуёнлар сабаб қанчадан-қанча ойлалар ажрашиб кетди.
Бир аёл шикоят қилган эди: Эримни бир дўсти бор, қачонки уйимизга келса, у кетгач эрим мени бақириб сўкади ҳатто уради, деган эди.
Албатта у келиб: Эй дўстим! Хотинингни ур! Демайди, балки тулкига ўхшаб, мени аёлим бундай, мен аёлимга ундай муомала қиламан, аёлим эса менга бундай муомала қилади, агар ундай бўлмасин мен бундай қиламан, дейди. Кейин анави содда нега мени аёлим бундай эмас, деб аёли билан муаммо қилади.
Ҳеч қачон бошқалардан гап эшитиб, аёлингизга татбиқ қилишга ҳаракат қилманг! Барча хонадоннинг ўз табиати бoр.
Бир киши: Мени аёлим гўшт олиб кел, майда-чуйда олиб кел демайди деган бўлса, унинг аёли на овқат ва на ширинликка уста бўлмаслиги мумкин, аммо сиздан бу нарсаларни кўп талаб қиладиган аёлингизни қўли ширин бўлиши мумкин, шунинг учун талаб қиляпти ва ҳоказо.
СИЗ ИДЕАЛ БЎЛМАГАНИЗ КАБИ АЁЛИНГИЗ ҲАМ ИДЕАЛ ЭМАС.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Мўмин эр мўмина хотинидан нафратланмасин, агар унинг бир хулқини ёмон кўрса, бошқа хулқидан рози бўлиб кетаверади».
(Имом Муслим ривояти).
📧Telegram | 📧Instagram