1 октябрь – Устоз ва мураббийлар куни!
Ушбу кун муносабати билан юртимиздаги барча ўқитувчи ва мураббийларни, шу жумладан мен учун бир умр қадрли бўлган азиз устозларимни чин дилдан самимий муборакбод этаман!
Aзиз Устозлар, илм йўлидаги шижоатингиз, метин иродангиз, тоғдек сабрингиз, билим уммонидаги сабоғингиз доимо сарбаланд бўлсин! Сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик, тинчлик ва фаровон ҳаёт ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин! Оилангиз ва шогирдлар бахтига доим соғ-саломат бўлинг
Касб байрамингиз муборак бўлсин ҳурматли устозлар!