📚ИЛМ БУ НУР💡

@ilmbunuur


إِيَّاكَ نَعۡبُدُ وَإِيَّاكَ نَسۡتَعِينُ

Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина мадад сўраймиз.

(Фотиҳа сураси, 5-оят)

Алоқа учун бот

@IlmBuNurAloqa_bot

https://www.instagram.com/invites/contact/?igsh=ywqb7sdwmt5q&utm_content=3yzqzzv

📚ИЛМ БУ НУР💡

22 Oct, 05:20


Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади:

قال ابن القيم رحمه الله تعالى:
"من أدام التسبيح انفرجت أساريره، من أدام الحمد تتابعت عليه الخيرات. من أدام الاستغفار فتحت له المغاليق".

الداء والدواء، ١٨٧.

«Кимки тасбеҳда давомий бўлса, унга сирлар очила бошлайди. Кимки ҳамд айтишда давомий бўлса, унга яхшиликлар кетма-кет кела бошлайди. Кимки истиғфорда давомий бўлса, унга ёпиқ қулфлар очилади».

«Дард ва даво», 187.


https://t.me/ILMBUNUUR

📚ИЛМ БУ НУР💡

21 Oct, 04:16


Эй улуғ Роббим! Қалбларимиз ҳолдан тойди, ноумидликдан ва ё ёмон гумондан эмас, асло.

Балки мазлум биродарларимзга нисбатан чорасизлигимиздан, уларни бошига ёғаётган даҳшатлар олдида ожизлигимиздан қийналиб кетяпмиз.

Зўравонлик олдида соқов бўлиб олган пешво кимсалардан сенга шикоятимиз бор я Роббал аламийн.

https://t.me/ILMBUNUUR

Сен заифлар, мустазъафинлар Роббисан эй парвардигорим, Ўзинг заиф-ночор бандаларингга ўзингни хузурингдан бўлган куч-қувват билан, аскарларинг билан мадад бергин.
Сенки мўъмин бандаларингга нусратни ваъда қилган Раҳмонсан! Ўзинг уларга ва бизларга кофирлар қавми устидан нусрат ато эт я Роббал аламийн!

📚ИЛМ БУ НУР💡

19 Oct, 13:03


Дуойингизни барчасида Аллоҳдан сизни афв этишини сўранг.
Аллоҳ таоло сизни афв этаркан барча ҳожатларингиз сўрамасангиз ҳам берилади.

✍️Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ


https://t.me/ILMBUNUUR

📚ИЛМ БУ НУР💡

18 Oct, 15:29


Агар отамиз оламдан ӯтса 2/3 ойлаб ӯзимизга келолмаймиз...

Онамиз қазо қилсалар, 1 йил ӯтирган ӯринларига назар ташаб қӯямиз тушми ӯнгми деб...

Боламиз қазо қилса - ичимиздан додлимизки... Нолиб қӯйиб Аллоҳга осий бӯлишдан қӯрқамиз...

Ака ёки синглимиз қазо қилса жигарим деб оҳ урамиз...


Бир кунда ҳаммаси қазо қилишсачи - Қиёмат келдими деб ҳанг манг бӯлиб қоламиз.


Аммо  Ғазода ҳар куни шундай кун - Ҳар куни Жаноза, ҳар куни ювиб бӯлмайдиган, парчаланган жасадлар, очлик. Совуқ кунлар келмоқда...


Бу учун оҳиратда алоҳида сӯраламиз....


Нимага дуо қилмаганимиздан
Нима учун ТАҲАЖЖУД ва жума кунлари Ғазо деб қӯлларимизни кӯтармаганимиздан албатта сӯраламиз...


Ӯзимга ҳам - сизларга ҳам!!!

Эслатма! 

5 вақт намозда Ғазоимизни дуо қилайлик!

https://t.me/ILMBUNUUR

📚ИЛМ БУ НУР💡

18 Oct, 02:01


اللهم صل على محمد وعلى ال محمد كما صليت على ابراهيم وعلى ال ابراهيم انك حميد مجيد وبارك على محمد وعلى آل محمد كما باركت على ابراهيم وعلى ال ابراهيم انك حميد مجيد اللهم آمين .


https://t.me/ILMBUNUUR

📚ИЛМ БУ НУР💡

18 Oct, 01:59


👈قال سيدنا النبي ﷺ:

«من قال حين يأوي إلى فراشِه:

( *لا إله إلا اللهُ وحده لا شريك له ، له الملكُ ، وله الحمدُ ، وهو على كلِّ شيءٍ قديرٌ ، لاحولَ ولا قوةَ إلا بالله العليِّ العظيمِ ، سبحان اللهِ، والحمدُ لله ، ولا إله إلا اللهُ ، واللهُ أكبرُ* ).. غُفِرَتْ له ذنوبُه و لو كانت مثلَ زَبَدِ البحرِ..

📚ИЛМ БУ НУР💡

17 Oct, 18:10


Ким кўп саловотлар айтса, дунёдаги ғамлари кетар, Охиратда гунохлари кетар деганлар
Соллоллоҳу алайҳи васаллам

Келинг биродар бугунги тун ва жума кунни шомига қадар саловотларни миқдорини кўпайтириб,

Мўъминларни бугунги кунги ғами, дарди, оғриғидан қутулишга ёрдам  берайлик,

Келинг биродар бир биримиздан узоқларда бўлсакда саловот айтган тиллар, Аллоҳдан яхши гумондаги қалблар ва дуога кўтарилган қўллар бизни бирлаштирсин бугун.

Таналаримиз билан Фаластиндаги яқинларимизни ўқлардан тўса олмадик, чўнтакдаги  пулларимиз билан ҳам, чанқоғига сув, очига нон улаша олмадик,
на маънавий ва моддий  қўллай олмадик уларни.

Бугун ҳеч бўлмаса САЛОВОТлар билан бошларимиздаги бало кўтарилишига ёрдам берайлик.

Фарзандларингиз, яқинларингиз, биродарларингизга эслатинг.

Узоқларда очликда, зўровонликда қатл бўлаётган "ДИНДОШЛАРИ, ЯҚИН ҚАРИНДОШЛАРИ борлигини эслатинг

Уларни фарзандларини  ҳам ўзингизни  фарзадингиздай яхши кўринг

https://t.me/ILMBUNUUR

📚ИЛМ БУ НУР💡

17 Oct, 05:11


Аёл бошқалар кўзидан йироқ бўлиши кераклиги

https://t.me/ILMBUNUUR

📚ИЛМ БУ НУР💡

17 Oct, 04:20


⭕️Динга мажбур
қилиш йўқ.⭕️

Батаҳқиқ, ҳақ ботилдан ажради. Ким тоғутга куфр келтириб, Аллоҳга иймон келтирса, батаҳқиқ, узилмайдиган мустаҳкам тутқични ушлаган бўлур. Ва Аллоҳ эшитувчи, билувчи зотдир.

⭕️ Бақара сураси. 256-оят.

Ақида, иймон масаласи инсон қалбига боғлиқ жуда ҳам нозик бир масаладир.

⭕️Бу нарсани мажбур этиб, куч билан сингдириб бўлмайди.

Балки ҳар бир инсон баён қилинган нарсаларга тушуниб иймон келтиргандагина мақсад ҳосил бўлади.

Исломда ушбу қоидага қаттиқ риоя қилинади.

Аллоҳ таоло Ўзи
«Динга мажбур қилиш йўқ. Батаҳқиқ, ҳақ ботилдан ажради», деб қўйган.

⭕️Яъни, Аллоҳ таоло Ўз Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга Қуръони Каримни тушириб, Исломни жорий қилгандан сўнг тўғри йўл нотўғрисидан, ҳақ ботилдан ажради.

Ҳамма нарса ўз ўрнини топди.

Шундай бўлгандан кейин «Динга мажбур қилиш йўқ». Ҳар кимга Аллоҳ ақл берган, ўзига керак йўлни танлаб олсин.

https://t.me/ILMBUNUUR

📚ИЛМ БУ НУР💡

16 Oct, 04:56


⭕️ БУ ДУО БИЛАН ИНСОН ЎЗИНИ КУЧ~ҚУВВАТИДАН...,

АЛЛОҲНИ КУЧ~ҚУВВАТИГА ЮЗ ТУТАДИ.

⭕️ ЎЗИНИ,

РОББИСИНИ ҚУДРАТИСИЗ,
ҲЕЧ ~КИМ ЭМАСЛИГИНИ, АНГЛАБ ЕТАДИ...

⭕️БАНДА ЎЗИНИ РОББИСИГА КУЧСИЗЛИГИДАН ШИКОЯТ ҚИЛСА, УНГА ҲАР ҚАНДАЙ ҲОЛАТДА АЛЛОҲДАН МАДАД,
КУЧ~ҚУДРАТ АТО ЭТИЛАДИ...

⭕️ РОСУЛУЛЛОҲНИ ОЛТИН СЎЗЛАРИ БИЛАН, РОББИНГИЗГА ЯҚИН БЎЛИБ ЯШАНГ...

⭕️АЛЛОҲНИ РАҲМАТИСИЗ БИЗ ҲЕЧ~КИМ ЭМАСМИЗ,

⭕️АЛЛОҲГА
ҚАЙТАЙЛИК, УНГА СУЯНАЙЛИК, У ЗОТДАНГИНА СЎРАЙЛИК...

⭕️ҲАЁТИНГИЗНИ, АЛЛОҲНИ ЗИКРИ ИЛА ГЎЗАЛЛАШТИРИБ ЯШАНГ...

https://t.me/ILMBUNUUR

📚ИЛМ БУ НУР💡

15 Oct, 05:02


Гуноҳларни ювувчи айрим осон ибодатлар:

1. Ушбу ҳадиси шариф билан ювинг: "Ер юзида кимда-ким "ла илаҳа иллаллоҳ, валлоҳу акбар, ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ" дер экан, унинг барча гуноҳларига каффорат бўлиб кетади, гарчи гуноҳлари денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам".

2. Овқатдан сўнг ювинг: "Кимда-ким таом еганидан сўнг "алҳамду лиллаҳиллазий атъамани ҳазат тоъаама ва разақанийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва ла қувва" (мендан ҳеч куч-қувват бўлмасдан ушбу таомни менга едириб ризқ бериб қўйган Аллоҳга ҳамд бўлсин) деса, ўтган гуноҳлари кечирилади".

3. Кийим кийиш асносида ювинг: Кимда-ким кийим киятуриб "алҳамду лиллаҳиллазий касааний ҳазас савба ва разақанийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва ла қувва" (мендан ҳеч куч-қувват бўлмасдан ушбу кийимни менга кийдириб ризқ бериб қўйган Аллоҳга ҳамд бўлсин) деса, ўтган гуноҳлари кечирилади".

4. Ҳар кунингизда ювинг: "Кимда-ким бир кунда юз бор "субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи" деса, унинг барча гуноҳлари каффорат қилинади, гарчи денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам".

5. Ҳар намоз ортидан ювинг: "Кимда-ким ҳар намоз ортидан 33 марта "субҳаналлоҳ", 33 марта "алҳамдулиллаҳ", 33 марта "аллоҳу акбар" деса, бу 99 та, юзинчисида "ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду, ва ҳува ала кулли шайъин қодийр" деса,
унинг барча гуноҳлари каффорат қилинади, гарчи денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам".

Юқорида келган дуоларнинг барчаси саҳиҳ ҳадисларда келган. Бундан ташқари пайғамбар алайҳиссалом бошқа кўпгина дуоларни, гуноҳларни тўкувчи зикрларни ўргатиб кетганлар.

Бизга эса фақат бунга ихлос билан амал қилиб, чин қалбдан айтиб юриш қолди.

Бир неча лаҳзаларда шунчалик катта савобларга эга бўлишни истамаймизми?

Парвардигор барчамизни тилидан Аллоҳ зикри аримайдиган бандаларидан қилсин, амалларимизни ихлос билан суғорсин, риёдан, кибрдан, ҳасаду нифоқдан, бошқа қалб касалликларидан узоқ қилсин, ибодатларни баланд иштиёқ билан адо этадиганлардан қилсин. Омин.

Эслатма: Албатта, юқоридаги гаплардан қотиллик, ўғрилик, зинокорлик, судхўрлик, порахўрлик, ғийбат, етим молини ейиш, ёлғон гувоҳлик бериш ва бошқа гуноҳи кабира (катта гуноҳ)лар мустасно. Чунки уларни қилган одам қаттиқ афсус-надомат билан тавба қилиб, қайтиб қилмай кетмас экан, гуноҳкор Аллоҳга ҳавола этилади: хоҳласа кечиб юоради, хоҳласа азоб беради..

https://t.me/ILMBUNUUR