КЕКСАЛИК
Қаюм Баҳромов шеъри
Қанча гўзал бўлмасин ҳаёт,,
Тарк этади барибир ёшлик.
Бўсағангга келмоқда яқин,
Гўё эртак бедов, бебошлик.
Ўксимагин асло биродар
Бу дамларга етмаганлар бор.
Қора сочинг оқарса қордай,
Бу Аллоҳдан берилган неъмат
Кўринмасин дунёси тордай,
Қадрига ет бебаҳо фурсат,
Ўксимагин асло биродар,
Бу дамларга етмаганлар бор.
,
Оқиб кетди дарё мисоли,
Ортга қайтмас, энди у армон.
Ширин давринг олдинда ҳали,
Ўз- ўзинни қилаверма қон,
Ўксимагин асло биродар,
Бу дамларга етмаганлар бор.
Шонли йўлинг эсга олгин жим
Бахту омад еулгани ҳам чин.
Йўқламаса жойдан ҳеч ким,
Сақламасдан зртоқларга қин,
Ўксимагин асло биродар,
Бу дамларга етмаганлар бор.
Дўстлардан хабар ол тез-тез.
Бор бўлса гар, содиқ муносиб.
Ҳавас қилса арзирли ҳаёт,
Ҳар кимга ҳам этмайди насиб
Ўксимагин асло биродар,
Бу дамларга етмаганлар бор.
Чўғли ёниқ ўтли юрагинг,
Сени кутар нурли саодат.
Ғоз туриб юр доии кўкрагинг,
Қексалик бу- олий мукофот,
Ўксимагин асло биродар
Бу дамларга етмаганлар бор.
Умринг ўтди мактабда ахир,
Ўтказган мазмунли дарслар.
Ёш авлодга бўшат жойингни,
Қанча бўлма илмли доно.
Ўксимагин эй Қаюм Баҳром,
Бу кунларга етмаганлар бор.