DUNYO XABARLARI

@dunyo_xabarlari


ФАҚАТ ЭНГ МУХИМ ХАБАРЛАР❗️

РАСМИЙ ТЕЛЕГРАМ КАНАЛ!
ЎЗБЕКИСТОН ВА ЖАХОН
ХАБАРЛАРИ.
Реклама бўйича: @dunyoxabarlariadmin

@Dunyo_Xabarlari

DUNYO XABARLARI (Uzbek)

DUNYO XABARLARI Telegram kanali O'zbekiston va Jahon yangiliklari bilan shug'ullanadi. Kanalda faqat eng muhim va rasmiy xabarlar paydo bo'lishi mumkin. Dunyo Xabarlari - bu siz uchun yangi va maqbul yangiliklar bilan to'ldirilgan eng zamonaviy manba. Kanalga obuna bo'ling va yangiliklardan birinchi bo'lib xabardor bo'ling! Agar reklama qilishni istasangiz, @dunyoxabarlariadmin ga murojaat qiling. Dunyo Xabarlari kanali bilan siz har kuni dunyoning yangiliklari bilan tanishib borasiz!

DUNYO XABARLARI

22 Oct, 15:31


ЎзЛиДеП педагогларнинг ўртача иш ҳақини 2 бараварга ошириш таклифини бермоқда

Бу ҳақда «Дебат Холл»да партия вакили Умид Ёқубхўжаев маълум қилган. У ушбу масала партиянинг асосий мақсадларидан бири эканини қайд этган.

DUNYO XABARLARI

22 Oct, 15:02


Мета компаниясида 20 та ходим $25 купон сабабли ишдан бўшатилди

Мета компаниясининг 20 ходими Марк Сукерберг томонидан ишдан бўшатилди, сабаби – уларга берилган $25 овқатланиш купонларини бошқа мақсадларда сарфлаганлари.

Купонлар нонушта ва тушлик учун мўлжалланган бўлиб, айрим ходимлар улардан вино бокаллари, ювиш воситалари ва косметика сотиб олишган.

👉 @dunyo_xabarlari

DUNYO XABARLARI

22 Oct, 14:30


«Дебат Холл»даги теледебатда «Миллий тикланиш» демократик партиясидан вакил Шаҳноза Жолдасова партия чет элда ўқиётган ёшларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тарафдори эканини қайд этди

DUNYO XABARLARI

22 Oct, 14:13


Нефть ва газ ер остида қаердан пайдо бўлган?

Нефтнинг асосий манбаи бу миллионлаб йиллар давомида денгизларда ва океанларда яшаган микроскопик организмлар — планктон ва сув ўтларидир. Ва албатта динозаврларнинг қолдиқларидир!

👉 @dunyo_xabarlari

DUNYO XABARLARI

22 Oct, 14:01


Инсоннинг вафот этиш санасини аниқловчи дастур яратилди.

У сунъий интеллект асосида ишлайди.

👉 @dunyo_xabarlari

DUNYO XABARLARI

22 Oct, 13:30


ЎзЛиДеП вакили Умид Ёқубхўжаевнинг маълум қилишича, партия келгуси йилларда олийгоҳлар учун 120 минг ўринли ўқув бинолари ва 150 минг ўринли талабалар турар жойларини қуришни режалаштирмоқда.

Қайд этилишича, бу лойиҳалар давлат дастурлари, олий таълим муассасаларининг инвестиция дастурлари ва давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилиши назарда тутилган.

DUNYO XABARLARI

22 Oct, 13:02


🇲🇱 Малида Зеленский "суд қилиниб, қатл этилди".

👉 @dunyo_xabarlari

DUNYO XABARLARI

22 Oct, 12:18


ХДП уйда бола парвариш қилаётган аёлларнинг вақтини иш стажига қўшиш таклифини билдирмоқда

Таъкидланишича, бу ҳар бир аёлга бола тарбиялаш билан бирга иш стажига эга бўлиш имконини яратади.

Шунингдек, «wорк оут» дастури орқали аёл ва қизларнинг спорт билан шуғулланишига шароит яратиш режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, партиянинг сайловолди дастурида, «Ижтимоий турар жойлар тўғрисида»ги Қонунни қабул қилиш ташаббуси ҳам илгари сурилмоқда.

Қонунга кўра, ижтимоий ёрдамга муҳтожлар, жумладан уй-жойсиз, оғир шароитда яшовчи аёллар ва ногиронлиги борлар учун ижтимоий турар жойлар қурилиши назарда тутилган.

DUNYO XABARLARI

22 Oct, 11:48


Арзон пропаганда

Ғазо шимолини тўлиқ қамалга олиб, гуманитар юклар киришига тўсқинлик қилаётганлар аҳолига арзимас ширинлик тарқатиб, бу билан эътироф олмоқчи.

👉 @dunyo_xabarlari

DUNYO XABARLARI

22 Oct, 11:17


Адолат партияси мактабларда болалар учун бепул стоматология хизматини жорий этишни таклиф қилмоқда

Таклифга кўра, ўқувчиларни йилига икки марта стоматологик кўрикдан ўтказиш режалаштирилган.

Партия етакчиси Робахон Махмудованинг айтишича, Ўзбекистонда туғилиш сони кўплигини инобатга олган ҳолда, педиатрия соҳасида мутахассислар тайёрлаш сонини кўпайтириш лозим.

Шунингдек, дорихоналарда рецептсиз сотиладиган дори воситалари рўйхатини қисқартириб, дорихоналар сонини мақбуллаштириш белгиланган.

DUNYO XABARLARI

22 Oct, 09:43


💲Meta компаниясида 20 та ходим $25 купон сабабли ишдан бўшатилди.

Meta компаниясининг 20 ходими Марк Сукерберг томонидан ишдан бўшатилди, сабаби — уларга берилган $25 овқатланиш купонларини бошқа мақсадларда сарфлаганлари.

Купонлар нонушта ва тушлик учун мўлжалланган бўлиб, айрим ходимлар улардан вино бокаллари, ювиш воситалари ва косметика сотиб олишган.

👉 @dunyo_xabarlari

DUNYO XABARLARI

22 Oct, 09:10


🥩 Афғонистонда 5 ёшгача бўлган 3 миллиондан ортиқ бола тўйиб овқатланмасликдан азият чекмоқда.

БМТ ўз ҳисоботида Афғонистонда ҳозирда беш ёшгача бўлган 3,2 миллион бола, 840 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл ўткир тўйиб овқатланмасликдан азият чекаётганини эълон қилди.

Ташкилот қишда бу ҳолат янада ёмонлашишидан огоҳлантирган.

👉 @dunyo_xabarlari

DUNYO XABARLARI

22 Oct, 08:17


🇸🇩🇷🇺 Судан ҳарбий-ҳаво кучлари Россия транспорт самолётини уриб туширди.

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган экипаж аъзолари орасида бир қанча россиялик бўлган.

Қайд этилишича, маҳаллий ҳарбийлаштирилган гуруҳ самолётни адашиб ўққа тутган.

👉 @dunyo_xabarlari

DUNYO XABARLARI

22 Oct, 07:38


🇷🇺 Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш 2024 йилнинг 9 ойида 23 фоизга ошди.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, республикадан Россия Федерациясига экспорт ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 19 фоизга, импорт эса 25,2 фоизга ошган.

Мамлакатлар ўртасидаги умумий товар айирбошлаш ҳажми 8 миллиард 664 миллион долларга етди.

👉 @dunyo_xabarlari

DUNYO XABARLARI

22 Oct, 07:02


🇲🇩 Молдовада президентлик сайловларида 778 та қоидабузарлик қайд этилди.

Молдовада бўлиб ўтган президентлик сайловлари ва Европа Иттифоқига қўшилиш бўйича референдум давомида кузатувчилардан олинган барча ҳисоботларни кўриб чиқиш натижаларига кўра 778 та қоидабузарлик қайд этилган.

Энг кенг тарқалган қоидабузарлик сайлов участкалари очилиши ёки сайлов бюллетенларини санаб чиқиш тартибини видеога олишнинг тўхтатилиши (98 та ҳолат) бўлди.

👉 @dunyo_xabarlari

DUNYO XABARLARI

22 Oct, 06:20


🇦🇫🇺🇿 Афғонистонда ўзбек ҳайдовчиларидан ундириладиган йиғимлар миқдори камайтирилди.

Ўзбекистон Афғонистон томони билан олиб борилган музокаралар натижасида ўзбек ҳайдовчиларидан мамлакат ҳудудида ундириладиган йиғим ва тўловлар миқдорини камайтиришга келишиб олди.

Афғонистонда ўзбек ҳайдовчиларидан ундириладиган йиғим ва тўловлар жами тахминан 99 долларга (6,5 минг афғони миқдорида) камайтирилди.

👉 @dunyo_xabarlari

DUNYO XABARLARI

22 Oct, 05:21


🇰🇬 Қирғизистонда 6 киши қор кўчкиси сабаб ҳалок бўлди.

Жалолобод вилояти Чотқол туманидаги тоғларда бедарак йўқолган 14 нафар фуқародан 6 нафари қор остида қолиб ҳалок бўлди.

Бедарак йўқолганлардан саккиз киши 16 октябрь куни тирик ҳолатда топилган.

👉 @dunyo_xabarlari

DUNYO XABARLARI

22 Oct, 04:48


🇦🇱 Албаниянинг 8-президенти ҳибсга олинди.

Албаниянинг собиқ президенти Илир Мета коррупция ва пул ювишда айбланиб ҳибсга олинди.

55 ёшли сиёсатчи Косоводан қайтгач, пойтахт Тиранада Миллий тергов бюроси томонидан ҳибсга олинган.

👉 @dunyo_xabarlari

DUNYO XABARLARI

22 Oct, 04:15


🇰🇿 Остонада газ баллонларини олиб кетаётган юк машинаси портлаб кетди.

Бунга ҳаддан ташқари қизиш сабаб бўлган, деб хабар беради Sputnik.

Портлаш оқибатида қурбонлар йўқ, фақат яқин атрофдаги автомобиллар шикастланган.

👉 @dunyo_xabarlari