DUNYO | Tezkor xabarlar

@dunyo


⚡️ Тезкор ⚡️ Муҳим ⚡️ Ишончли

🌍 Дунё ва юртимизга оид энг сўнгги янгиликларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

Асосий канал - @DunyoTv

Мурожаат учун👉 @Dunyosupport

DUNYO | Tezkor xabarlar

22 Oct, 15:41


Фуқаролар ҳар бир овоз муҳимлигини сезиши керак

Бунинг учун фуқаролар овоз беришдан олдин дебатларни кузатиб, номзодлар ва уларнинг дастурларини ўрганиши лозим. Бу овоз келгуси 5 йил давомидаги ишлар ва дастурларни белгилайди.

@Dunyo  - Энг тезкор ҳабарлар биринчи бизда!

DUNYO | Tezkor xabarlar

22 Oct, 14:12


🌪⚡️ Тошкентда об-ҳаво ёмонлаша бошлади, кучли шамол эсмоқда

🚷 Тебраниб турган бинолардан сақланинг, дарахтлар ва реклама иншоотлари яқинида бўлманг.

Автомобилларни дарахтлар яқинида қолдирманг.
ЯҚИНЛАРНИ ОГОҲЛАНТИРИНГ!


@Dunyo  - Энг тезкор ҳабарлар биринчи бизда!

DUNYO | Tezkor xabarlar

22 Oct, 11:51


⚡️Асила Мирзаёрова янги лавозимга тайинланди

Париж-2024 Паралимпиада ўйинлари чемпиони Асила Мирзаёрова Ижтимоий ҳимоя агентлигида иш бошлайди. Бу ҳақда Қалампир.уз манбаси хабар берди.

Тез орада Мирзиёрованинг агентликда қандай лавозимда фаолият юритиши ҳам маълум бўлади. 

@Dunyo  - Энг тезкор ҳабарлар биринчи бизда!

DUNYO | Tezkor xabarlar

22 Oct, 11:37


❗️🚨Чилонзорда ЙТҲ оқибатида 3 киши ҳалок бўлди

Тошкент шаҳар ИИБ маълумотига кўра, бугун соат 06:20 ларда Бунёдкор шох кўчасида Lacetti машинаси ҳайдовчиси йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган 2 нафар пиёда уриб, йўл четига тўқнашди.

ЙТҲ натижасида ҳайдовчи ва пиёдалар воқеа жойида ҳалок бўлди.

@Dunyo  - Энг тезкор ҳабарлар биринчи бизда!

DUNYO | Tezkor xabarlar

22 Oct, 10:29


⚡️Паролларингизни тез-тез янгилаб туринг!

Мутахассислар махфий маълумотларни ҳимоя қилиш учун қатор тавсиялар берди.

@Dunyo  - Энг тезкор ҳабарлар биринчи бизда!

DUNYO | Tezkor xabarlar

22 Oct, 09:40


#Диққат

❗️Энди мединститутни тугатди дегани шифокор дегани эмас, Мединститутларни тугатаётган талабалар шифокор бўлиб ишлаш учун имтиҳон топширади

2024/2025 ўқув йилидан барча давлат ва нодавлат тиббиёт ОТМларида 2 босқичли давлат имтиҳонларини ўтказиш тизими жорий этилади.

1⃣-босқичда талабалар фундаментал фанлар бўйича якуний давлат имтиҳонларини;
2⃣-босқичда клиник фанлардан имтиҳон топширади.

Дастлабки имтиҳонни муваффақиятли топширганларга курсдан курсга ўтишга, клиник билимларга оид синовларда яхши натижа кўрсатганларнинг эса амалиётда шифокор бўлиб ишлашига рухсат этилади.

@Dunyo  - Энг тезкор ҳабарлар биринчи бизда!

DUNYO | Tezkor xabarlar

22 Oct, 08:52


Тошкент вилоятида белгиланмаган жойга маиший чиқинди ташлаган шахслар жаримага тортилди

Юқори Чирчиқ туманида тақиқланган жойга автотранспорт воситаларида маиший чиқинди ташлаб кетган ҳуқуқбузарлар билан тушунтириш ишлари ўтказилиб, уларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима чораси қўлланилди.


@Dunyo  - Энг тезкор ҳабарлар биринчи бизда!

DUNYO | Tezkor xabarlar

22 Oct, 07:29


⛽️❗️Наманган ва Сирдарёда қарийб 3,5 млрд сўмлик табиий газ ўғирлангани аниқланди

Хусусан, Наманганнинг Учқўрғон туманида иссиқхона газга ўзбошимчалик билан уланиб, 3,2 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланган.

Шунингдек, Гулистон шаҳрида газ ҳисоблагичи тамғаси узилиб, 223,3 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати қайд этилган.

Ҳолатлар бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

@Dunyo  - Энг тезкор ҳабарлар биринчи бизда!

DUNYO | Tezkor xabarlar

22 Oct, 06:43


🇸🇦🇮🇷 Саудия Арабистони Эрон Ислом Республикаси билан Қизил денгизда қўшма денгиз машқларини ўтказишни таклиф қилди.

@Dunyo  - Энг тезкор ҳабарлар биринчи бизда!

DUNYO | Tezkor xabarlar

22 Oct, 04:12


⚡️Тошкент - айни дамда дунёнинг ҳавоси энг ифлос шаҳарлари рейтингида 6-ўринда турибди

@Dunyo  - Энг тезкор ҳабарлар биринчи бизда!

DUNYO | Tezkor xabarlar

22 Oct, 03:48


❗️Тезроқ турмуш ўртоқ топинг: ёлғиз яшовчиларда саратондан ўлиш хавфи юқори - олимлар

Америкалик олимларнинг аниқлашича, ёлғиз яшаётганлар жуфтликда яшайдиганларга қараганда саратон касаллигидан ўлиш эҳтимоли кўпроқ.

Тадқиқот шуни кўрсатдики, ёлғизлик эркакларга кўпроқ салбий таъсир қилади ва аёлларга қараганда кўпроқ саратон касаллигини келтириб чиқаради.

@Dunyo  - Энг тезкор ҳабарлар биринчи бизда!

DUNYO | Tezkor xabarlar

22 Oct, 01:54


🌦 Ассалому Алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин! 🍁

🍂 Қалбингиз иймонга
🍂 Уйингиз қувончга
🍂 Юзингиз нурга
🍂 Кунингиз хайрли амалларга бой бўлсин.

@Dunyo  - Энг тезкор ҳабарлар биринчи бизда!

DUNYO | Tezkor xabarlar

21 Oct, 15:25


🇵🇹 Португалияда Роналдуга атаб €7 тангалар муомалага киритилади.

Бу тангалар чиқса €7 қиймати жуда қимматлашиб кетиши мумкинлиги ҳақида таҳминлар бор. Бу тангалар бутун Европа иттифоқида амал қилади.

@Dunyo  - Энг тезкор ҳабарлар биринчи бизда!

DUNYO | Tezkor xabarlar

21 Oct, 14:51


#диққат

⛈️ Ўзбекистонда ҳафта давомида ёмғир ёғади

Ўзбекистонда 21−25 октябрь кунлари ёмғирли об-ҳаво кузатилади. Сешанба куни кўп жойларда ёмғир ёғиб, ҳарорат +15 даражагача пасаяди.

Ҳафта ўртасида ҳарорат кечаси +5 даражагача тушади. Республикада энг жадал ёмғирлар 25 октябрь куни кутилмоқда, баланд тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин.

Яқинларга юбориб қўйинг

@Dunyo  - Энг тезкор ҳабарлар биринчи бизда!

DUNYO | Tezkor xabarlar

21 Oct, 13:39


Белгиланган тезликка риоя қилинг

Манба: ВМҚ-172-сон, 12.04.2024 й.

@Dunyo  - Энг тезкор ҳабарлар биринчи бизда!

DUNYO | Tezkor xabarlar

21 Oct, 12:43


❗️2025 йил 1 январдан бошлаб умумтаълим мактабларида миллий сертификатга эга бўлган ўзбек тили ўқитувчиларига маошининг 50 фоизи миқдорида ойлик устама ҳақ тўланади.

Бу ҳақда Ўзбек тили байрами муносабати билан Президентнинг Ўзбекистон халқига йўллаган табригида эслаб ўтилди.

@Dunyo  - Энг тезкор ҳабарлар биринчи бизда!

DUNYO | Tezkor xabarlar

21 Oct, 10:53


📱Махфий маълумотларни ҳимоя қилиш учун тавсиялар:

▪️Ҳар доим камида 8 та белгидан иборат кучли паролни ўрнатинг;

▪️Пароль ўрнатишда катта ва кичик ҳарфлар, рақамлар ва махсус белгилардан фойдаланинг;

▪️Паролларни ҳар 2-3 ойда янгилаб туринг;

▪️Турли веб-сайтларда рўйхатдан ўтиш учун бир хил махфий маълумотлардан фойдаланманг;

▪️Паролларни браузерларда сақламанг;

▪️Доимо икки факторли аутентификация функцияларидан фойдаланинг;

▪️Фақат лицензияланган дастур ва антивируслардан фойдаланинг, уларни мунтазам янгилаб туринг;

▪️Шубҳали веб-ҳаволаларга ўтманг ёки номаълум дастурий таъминотни юклаб олманг.

@Dunyo  - Энг тезкор ҳабарлар биринчи бизда!

DUNYO | Tezkor xabarlar

21 Oct, 10:41


⚡️Коллежлар тўлиқ тугатилиб, техникумлар тармоғи ташкил этилади

Президент Фармони (ПФ-158-сон, 16.10.2024 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, касбий таълим ташкилотларининг амалдаги турлари мақбуллаштирилиб, касбий таълимнинг барча даражалари бўйича кадрлар тайёрлайдиган ягона техникумлар тармоғи ташкил этилади.

@Dunyo  - Энг тезкор ҳабарлар биринчи бизда!